Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сафарда ҳаром йўл ўлдирилган ҳайвон гўштни теса бўладими?

00:00 / 19.01.2007 | eski savollar | 8030

Ассалому алайкум, хурматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари.Бизлар хозирги кунда Россия давлатининг Москва вилоятида, Узбекистон ва Киргизистон Республикасидан келиб ишлаётган мусулмонлардан буламиз. Шу ерларда 1-2 йилдан бери ишлаб, хар-хил хорам ишлар ва хорам емишлардан узимизни саклаб, ибодатларимизни давом эттирмокдамиз. Олдин щу ердаги хамма биродарларни эштишлари буйича «мусофир юрта халол хайвонларни гушти истеъмолга халол» деган фатволарни хамда Пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо Саллолоху Аллахи Васалламга бир насроний аёл томонидан куй гуштидан тайёрланган таомни берганлиги ва Пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо Саллолоху Аллахи Васаллам ушбу таомни еганлиги хакида яъни «ахли китоб» томонидан суйилган халол хайвонни гушти халолдир деган хадисни эшитганмиз.Лекин айрим биродарларни айтишлари буйича мусулмонларга «Бисмило»сиз суйилган хайвонни гушти харомдур, шунингдек Россияда хайвонларни суйиш урнига «электр токи» билан улдирилади ва щу билан хайвонлар улган яъни «харом» хисобланиб колади деб, мукаддас китоблардан оятларни келтиришябти. Шунинг учун айрим боллар 3-4 ойдан бери умуман гушт емай куйишди.Юкоридагиларга кура хозирги кунда барчамизни кизиктирадиган асосий саволимиз шуки "Мусофир юртда гайридинлар томонидан (бисмило)сиз суйилган ва «супермаркетлари»да сотилаётган халол хайвонларни гушти, бизларга истеъмол учун халолми ёки харомми?" ва бизлар кандай йул тутсак яхширок булади.Жавоб учун олдиндан хаммамиз минатдорчилигимизни билдирамиз.Манзил: Шуҳ.77@маил.ру


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Аввало мусофир юртларда юриб диний қайғу қилганингиз, ҳалолни излаганингиз учун барчангизга ташаккур. Аллоҳ таолонинг Ўзи ёрдамчингиз бўлсин!
-Элек токи билан ўлдирилган ҳайвон ҳаромлигида шубҳа йўқ.
-Ғайридинлар томонидан сўйиладиган, қўй, эчки каби биз учун асли ҳалол бўлган ҳайвонлар гўшти ҳақида тафсилот ила гапиришга тўғри келади.
Аҳли китобнинг сўйгани ҳалол бўлиши «Моида» сурасидаги: «Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир» ояти каримасига биноандир. (5-оят).
Булардан бошқаларнинг, жумладан, муртад ва динсизларнинг сўйиши ҳам ҳаромдир.
Аҳли китобнинг аёллари сўйган нарса ҳам, худди муслима аёллар сўйган нарса каби ҳалолдир.
Шунингдек, балоғатга етмаган болаларники ҳам.
Мажусий ва муртад овлаган балиқ ва чигиртка ҳалолдир. Чунки у нарсаларга «Бисмиллаҳ» айтиш шарт эмас.
Уламоларимиз ҳайвон сўйиш ҳукмига оид барча ояти карима ва ҳадиси шарифларни синчклаб ўрганиб чиққанларидан кейин сиз билан бизга уларни қисқа ва тартибли равишда баён қилиб берганлар. Келаси сатрларда мазкур маълумотлардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Сўювчилар уч қисмга тақсимланади;
Сўйиши ҳалол бўлганлар.
Сўйиши ҳаром бўлганлар.
Сўйиши ҳақида ихтилоф бўлганлар.
Сўйиши ҳалол бўлганлар қуйидагилардан иборат;
Мусулмон, болиғ, оқил, эркак ва намозхон сўювчилар энг афзал сўювчилар ҳисобланадилар.  
Сўйиши ҳаром бўлган сўювчилар қуйидагидан иборат;
Аҳли китоб бўлмаган кофир, мушрик, васаний, динсиз, муртад ва зиндиқ сўювчиларнинг сўйишини еб бўлмайди.
Сўйиши ҳақида ихтилоф бўлган сўювчилар қуйидагилар;
1. Аҳли китоб сўювчилар.
Улар яҳудий ва насоролардир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг таъбирлари ила айтилганда «Яҳудий ва Насронийларнинг сўйишлари уларнинг Таврот ва Инжилга иймон келтирганлари учун ҳалол қилингандир».
Аҳли китобларнинг ўз шариатларида ҳалол деб эътиқод қиладиган бизга ҳаром қилинмаган бўлса, жоиздир. Агар Аллоҳнинг исмини айтилгани маълум бўлмаса ҳам, канисаларига ёки ийдларига атаб сўйилган бўлса ҳам. Агар насроний Масийҳнинг номи билан, яҳудий Узайрнинг номи билан сўйса, бизга ҳалол бўлмайди. Сизлар ўзингиз ишлаётган ерга яқин масжид ва мусулмонлардан ёрдам сўранглар. Улар сизларга ёрдам ва маслаҳатлар беришади иншаАллоҳ.

Топ рейтинг www.uz Openstat