Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусулмон ва кофирларга муносабат ҳақида ҳадис

15:01 / 26.02.2019 | 1233
Ассалому алайкум! Маърузада бир ҳадис эшитдим. Унда Пайғамбар алайҳиссалом мусулмонларга раҳмдил, яхши муомалада бўлишни, кофирларга эса шиддатли бўлишни айтган эканлар. Ҳозирда одамларда айниқса мусулмонлар ичида мусулмонларга бадхулқ бўлиш ва аксинча кофирларга эса одобли, яхши бўлиш жуда ҳам ривож топиб кетган, буни турлари кўп. Яқинда бир жавобингизда “Аллоҳнинг қаҳри ҳақида қисқача илм ўргатдинглар. Хусусан, унга шернинг ўз ўлжаси билан нима қилишини мисол келтирдинглар ва Аллоҳни қаҳри келганда кофирларни жаҳаннамда абадул абад азобда қолиб кетишига парво этмаслигини айтингизлар. Агарда кофирларга Аллоҳнинг муносабати шу бўлса айни ўша куфрлари туфайли бизларни уларга ўзимизча аъло даражада бўлишимизни тушунмадим. Ваҳоланки, Роббимиздан раҳмли бўла олмаймиз барибир. Лекин Аллоҳ Қуръонда умумий қилиб инсонлар билан яхши мулоқот қилишни буюрган. Ана шу яхши гаплашишни буюрганлиги шоядки иймонга келсалар ҳидоят топсалар ва робларига қайтсалар деган ҳикмат билан айтилган деб фикр қиляпман. Фикрим тўғрими? Лекин Пайғамбар алайҳиссалом нима сабабдан мусулмонларга яхши муносабатда ва кофирларга эса шиддатли бўлишни буюрганлари, чунки кофирларга Аллоҳ аслида шиддатли ва мусулмонларга эса Аллоҳ аслида раҳмдил эканлиги учун ва бу Аллоҳни суннати эканлиги учун шунга буюрганлар. Шундай фикрга келишим хам тўғрими? Агарда ҳадисни яхши тушунмаётган бўлсам шарҳлаб, тушунтириб беринглар илтимос.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Тўғри фикрлабсиз. Аллоҳ таоло мусулмонларнинг ҳолига қараб бир вақтлар “Кафирун” сурасини нозил қилган. Таржимасини билсангиз керак. Аллоҳга нисбатан “раҳмдил” сўзи ишлатилмайди. Чунки раҳмдил дегани қалби юмшоқ дегани. Аллоҳ таолога Раҳмли сўзи ишлатилади. Ғайридинларга яхши муносабатда бўлишнинг ҳам чегараси бор. Эътиқодда уларга ошно бўлинмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat