Ассалому алайкум! Азиз устозлар, талабаман Европада ўқийман ва ресторанда ишлайман, биз чўчқа гўштини ишлатамиз, мени ўша ердан овқатланишим дурустми? Саҳиҳ Бухорийда ўқидим: Аллоҳ номи билан сўйилмаган ҳайвон(мол, паранда, қўй...)ларни гўштини ейиш ҳаром дейилган. Биз эса билмаймиз уни қандай сўйилганини. Бунга шариатни ҳукми қандай?
2). Яқин танишим жуда кўп марта фолбинга бориб уни айтганларига амал қилган. У Қуронга кофир бўлганлигини ва Аллоҳга ширк келтирганлигини ва Аллоҳ ширкни кечирмаслигини Саҳиҳ Бухорийда ўқиганман. Энди ўша яқинимни охирати қандай бўлади? У нима қилиши лозим?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! 1). Ҳалол эмас. 2). Тавба қилиши ва қайтиб фолбинга бормаслиги керак. Ишингизни ўзгартиринг. Валлоҳу аълам!