- Ва алайкум ассалом! Сиз аввал яхшилаб билим олинг. Динга чақиришда билим бўлиши шарт. Бошқаларни динга муҳаббат қиладиган услубда даъват қилиш лозим. Китобини, шариатини ўзгартирган қавмлар ҳақида Аллоҳ таоло оқибати хунук бўлишини айтган. Унданда баттарроғи Роббисини қўйиб ўзлари ясаб олган бутларга сиғинувчилардир. Ундан ҳам баттарроғи мутлақо динсиз бўлганлардир. Улар ўта хатарли ва субтсиз инсонлар бўлишади. Чунки бутга сиғинадиган ҳам бутидан зарар етиб қолишидан қўрқади. Мутлақо динсизлар эса, бу дунёда яшаб олсам бўлди, охирати нима бўлса ҳам бўлаверсин дейди. Улар учун ҳалол-ҳаром деган чегара ҳам, бировнинг ҳаққи деган чегара ҳам, буни бир кун жавобини бераман деган нарсадан ҳам қўрқмайди. Энг ёмон томони уларда бир вақтлар комунистларда ғояга садоқат деган нарса ҳам йўқ. Уларда ягона “Яшаб қолсам бўлди” деган фикр бор. Ундай фикрдагилар яшаш учун ҳамма нарсага тайёр бўлади. Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида марҳамат қилади:
وَلَقَدْ ذَرَأْنَا لِجَهَنَّمَ كَثِيرًا مِّنَ الْجِنِّ وَالإِنسِ لَهُمْ قُلُوبٌ لاَّ يَفْقَهُونَ بِهَا وَلَهُمْ أَعْيُنٌ لاَّ يُبْصِرُونَ بِهَا وَلَهُمْ آذَانٌ لاَّ يَسْمَعُونَ بِهَا أُوْلَئِكَ كَالأَنْعَامِ بَلْ هُمْ أَضَلُّ أُوْلَئِكَ هُمُ الْغَافِلُونَ
179. Батаҳқиқ, жаҳаннам учун кўплаб жин ва инсларни яратиб қўйдик. Уларнинг қалблари бор-у, у билан англамаслар. Кўзлари бор-у, у билан кўрмаслар. Қулоқлари бор-у, у билан эшитмаслар. Ана ўшалар чорвалар кабидирлар. Балки янада адашганроқдирлар. Ана ўшалар – ўзлари ғофиллардир.
Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Очиқ хат” китобларини олиб ўқинг. Валлоҳу аълам!