Ассалому алайкум! Шамоллашга қарши кеча дорихонадан "Азимак(Азитромитсин)" номли антибиотик таблетка сотиб олган эдим. Мутахассис тавсиясига кўра, биттасини ичиб, кейин йўриқномаси билан танишиб чиқсам, дори таркибида желатин борлиги, яъни капсулалар қобиқларини ишлаб чиқаришда желатинли крахмалдан фойдаланилганлиги ёзиб қўйилибди. Шу туфайли бугунги дозани тақво юзасидан қабул қилмай турибман. Бу таблеткаларни қабул қилиш жоизми? Умуман, афсуски, ҳеч бир дори воситасининг шаръий маҳсулотлардан тайёрланганлиги хусусида "Ҳалол" сертификати йўқлиги қийнайди кишини. Фиқҳ.уз сайтида желатин ҳақидаги маълумотни ўқиган эдим, уни чўчқа териси ва суякларига қайта ишлов бериш орқали олинишини айтишган экан. Бу вазиятда қандай йўл тутганим маъқул? Билиб-билмай ҳозиргача қандолат, дори-воситаларни таркибини суриштирмай истеъмол қилиб келаверган эканмиз. Мени буларни қабул қилгандан кейин адо этилган ибодатларимиз энди нима бўлади, деган қўрқув қийнамоқда.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Дорига рухсат берилган. Валлоҳу аълам!