Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз масаласи

21:24 / 01.03.2019 | Muhammadsodiq | 1748
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Ёшлигида сўрамай олинган нарса инсонни бўйнида қарз бўларкан, вояга етгач қайтариш керак экан, буни каналингизда ўқидим. Мен болалик пайтим бувимнинг пенсия пулидан сўрамай олганман, сабаби ўртоқларимга ҳавасим келган, пул олиб келиб яхши нарсалар олиб ейишига. Ишлатганман. Вақт ўтиб қилган ишимдан уялдим, бировга айтишга қўрқдим, қўли эгри деб ўйлашади деб. Вақт ўтиб эсимдан чиқиб кетди, турмушга чиқдим, фарзандларим бор. Яқинда қарз бўлишини ўқиб ҳаловатим йўқолди. Чунки эркак киши ишлаб пул топиб қайтара олади. Мен аёл кишиман, турмуш ўртоғим пул топишимга рухсат бермийдила. Пул йиғиб берай десам, ҳозирги пулга чақса 300 минг сўмлар атрофида бўларкан у пул(у пайтта 1000 сўм олганман). Бунча пулни йиққунимча анча вақт ўтади, пул қиймати ҳам ошиб кетади. Сабаби хўжайнимлани топганлари рўзғордан, ўзларини қарзларидан ортмайди. Уйимиз ҳам йўқ, квартирада яшимиз. Бувимла анча олдин ўтиб кетганла, ўғиллари бор, улага беришим керакми агар қайтарсам? Нима қилишим керак? Бир танишимдан сўрасам, қанча олган бўлсанг шунча берасан, қолгани судхорлик(фоиз) бўлади деди. Шу тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз аввало бувингизни меросхўрларини аниқланг. Бувингиз вафот топганида кимлар бор эди? Тоғангиз, амманнгиз ва ҳоказо. Чунки бувингизни қолдирган нарсалари меросхўрлар орасида тақсимланиши керак эди. Шу қаторда сиз олган пуллар ҳам. 1000 сўмни сиз қандай 300.000 деб ҳисоблаябсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat