Ассалому алайкум! ҳттпс://фиқҳ.уз/мақола/258 Бу эгалик билан якунланувчи ижара номли мақола. Бу мақолага кўра ижара мунтаҳия бит тамликка Тақсит савдоси хукмлари қўлланилади дийилган. Шу жойда қуйидаги сўзларга изоҳ беролисими? "“Тушир тезлат” қоидаси бу кўринишда, агар тарафлар олдиндан келишиб олишмаган бўлса жоиздир. Агар сотувчи харидор тўлай олмаётган бўлакларни “Тушир тезлат” қоидасига кўра оладиган бўлса, ўша бўлаклардаги фойда миқдорини чиқариб ташлашлиги керак. " Иқтибос тугади. Олдиндан келишиб олмаган дигани бу биринчи шартномани тузиш вақтида диб тушундим. Биринчи шартнома тузиш пайтида бунақа шартларга келишишмаган. Хозирда харидор 6 ой ижара ҳақини тўлаган ва яна 2 йиллик тўлови бор. Хозир қўлида нақд пули билан келиб қолган қисмини нақд қилиб ёпишини, шу сабаб муддат эвазига устама қилиб қўйилган йиллик 25% дан 2 йиллик устама пулини камайтиришни сўравотти. Сотувчи ҳам олувчи ҳам бунга рози. Хозир шунга келишиб сотувчи 2 йиллик фойдасини айириб шунча нақд пул берсен бўлди диб этса жоизми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Тақсит савдосига қўйилган шартларга амал қилиш лозим, дегани.
2). Аввалдан келишилмаган бўлса жоиз. Шартнома тузаётганда “тушир тезлат” масаласи шарт қилиб қўйилса келишув фосид бўлади. Валлоҳу аълам!