Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги холатлар

21:56 / 22.10.2020 | Furqat Rahmatillayev | 1801

Ассалому алайкум! Бир хадисда эшиттим, руку ва саждадан кейин, умуртқалар тик бўлмаса ўқилган намоз ботил бўлар экан. 

2) Намозда ўқиятганда хар бир аъзо қонун қоидаси бўйича турмаса, ўша аъзолар то намоз якунлангунга қадар ланат айтар экан. Агар иложи бўса шу хақдаги хадислар билан мукаммал танишмоқчи эдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ботил эмас, жуда катта камчилик билан адо бўлган бўлади. Икки сажданинг ўртасида ҳам шундай. 

عن أبي قتادة رضي الله عنه قال قال: رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أسوأ الناس سرقة الذي يسرق من صلاته لا يتم ركوعها ولا سجودها ولا خشوعها. رواه الإمام أحمد وغيره  

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Одамларнинг ичидаги ўғриларнинг энг ёмони намозидан ўғирлайдиган кишидир. У намозни рукўсини, саждасини ва хушўсини тўлиқ қилмайди” дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.
2). 

عن عمر بن الخطاب  مرفوعا، بلفظ: أول ما يرفع من الناس الأمانة وآخر ما يبقى الصلاة، ورب مصل لا خير فيه 

Умар ибн Хаттобдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказилиб ривоят қилинади.
“Одамлардан биринчи бўлиб кўтариладиган нарса омонатдир. Энг охири қоладигани намоздир ва қанча қанча намоз ўқигувчилар бор уларда яхшилик йўқ” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat