Ассалому алайкум! Фарғона шаҳрида эски ЦУМ ҳозир супермаркет, яъни озиқ-овқатлар ҳар хил маҳсулотлар билан савдо қилади. Лекин спиртли ичимликлар сотилмайди, эгалари тошкентликлар пиво заводлари бор. 10 йилдан бери пиво савдоси билан шуғулланишади. Шу магазинидан савдо қилиб, оиламизга едиришимиз мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Одатда у супермаркетлар маҳсулотларини 1-2 ойлигини насияга олишади. Сотилгач пулини беришади. Бундай суратда у маҳсулотдан сотиб олиш жоиз. Валлоҳу аълам!