Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни мушуклари ҳақида эшитиб қолдим. У зот мушук тоза ҳайвон деб таъриф келтирган экан. Ҳаттоки таҳорат олмоқчи бўлган сувларидан бир икки хўплам ичиб қўйганида ҳам шу сувни таҳоратига ишлатаверган эканлар. Уйдаги озиқ-овқатлар учун фойдаланадиган идиш-товоқларга ит тегса, ялаб қўйса қотраҳон қилинади. Яъни 6 марта ювиб қуритилади ва 7 чи мартасида куллаб ёки содалаб ювиб қуритилиб ишлатилади деб эшитганмиз. Агарда мушук тегиб қўйса нима қилиш керак? Уни ҳам шундай қилиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Мушук текканини ундай қилинмайди. Валлоҳу аълам!