Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сажда оятларида айтиладиган ният ва дуо

11:03 / 26.07.2015 | Suroj | 7550

Ассалому алайкум! Менга сажда оятлари ўқилганда саждага кетишдан олдин айтиладиган нияти ва сажда қилиб бўлингандан кейинги дуоси керак эди. Илтимос шуни ёзиб юборсангизлар. Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тиловатнинг саждасини қилиш учун такбир айтилади ва пешона саждада турганида ушбу 

1). سجد وجهي للذي خلقه ، وشق سمعه وبصره بحوله وقوته (الترمذي 2/474 وأحمد 6/30 والحاكم وصححه ووافقه الذهبي 1/ 220 والزيادة له .)

Маъноси : Юзим, Ўз қудрати ила уни яратган ва унда эшитиши учун, кўриши учун жойлар қилган зотга сажда қилдим. 

 { فتبارك الله أحسن الخالقين }"[1] “...Бас, яратувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли, улуғ бўлди.” “Муминун” 14-оят. (Тафсири Ҳилол) 

Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривояти.

2). "اللهم أكتب لي بها عندك أجراً ، وضع عني بها وزراً ، واجعلها لي عندك ذخراً ، وتقبلها مني كما تقبلتها من عبدك داود "

Маъноси : Аллоҳим бу саждам эвазига мен учун ҳузурингда ажр битгин ва у туфайли мендан гуноҳни кетказгин ва саждамни ҳузурингда мен учун зағира қилгин ва банданг Довуддан қабул қилганингдек мендан ҳам қабул қилгин. (Термизий ва Ҳоким ривояти). “Субҳана роббиял аъла”ни айтса ҳам бўлади, сўнг такбир айтиб бошини саждадан кўтаради.  Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat