Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Соғ-омон юрибсизми? Аввалги саволимга жавоб учун раҳмат айтаман. Дам солишни талаб қилмайдиган, яъни жоҳилиятнинг ширкдан иборат дам солишини талаб қилмайдиган, ислом ижозат берган дам солишни ўз-ўзидан шифо беради деб эътиқод қилмайдиган, балки шифо Аллоҳ таоло тарафидангина бўлади деган эътиқодда бўладиган... Савол 1. Ўша жоҳилиятнинг ширкдан иборат дам солиши ҳозир ҳам бизда борми? 2. Шифо Аллоҳ таоло тарафидангина бўлади деган эътиқодда бўладиган деганда ижозат берган дам солишни солганлар ҳам ўша етмиш минг ҳисобсиз жаннатга кирадиганларга кирадими ёки ўшани ҳам солмай шифо Аллоҳ таоло тарафидан бўлади деган эътиқодда юрганларми? Жавоб учун олдиндан ташаккур.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
*Ҳадис ва ҳаёт силсиласининг биз жузи “Дам ва тиб” китобидир.