- Шариатда «Аз-зарурот тубийҳул-маҳзурот» деган қоида бор. Бунинг таржимаси “Зарур нарсалар мен қилинган нарсаларни мубоҳ қилади” бўлади. «Аз-зарурот тубийҳул-маҳзурот» қоидасини жонга талафот етиши муҳаққақ бўлиб қолгандагина ишлатилса, тўғри бўлади. Мисол учун, ўлар даражада оч қолди, ҳаром нарса турибди, шуни еса, ўлмай қолади. «ҳаром»деб уни емай, ўлиб кетса, гуноҳкор бўлади. Бир-икки луқма еб, жонини сақлаб қолса, гуноҳкор бўлмайди. Ёки аъзоларидан бир аъзога талафот етиш хавфи бор вақтида «Аз-зарурот тубийҳул-маҳзурот» қоидаси ишга тушади.