Ассалому алайкум! "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати аъзолари, менга тасбеҳ, таҳлил ва шунга ўхшаш зикрлар ҳақида маълумот берсангизлар. Бўш вақтларда айтиб юришга қулай салавотлардан намуна берсангизлар. Агар бирор-бир китобда ёзилган бўлса, шу китобни номини айтсангизлар. Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур. Мен яқиндан бери ўз мусулмонлик масъулиятимни англадим, борган сари илмларимни мустаҳкамлашга ҳаракат қилаяпман. Лекин бу мавзуда тўлиқ бир мақолани топа олмадим.
Ва алайкум ассалом! “Тасаввуф ҳақида тасаввур” китобидан устозимиз ҳар бир ўқувчига вазифаларни ёзиб қолдирганлар. Валлоҳу аълам.