- Бу менинг гапим эмас. Мусулмон уламоларнинг жумҳури қабул қилган қарор. Ўша қарорнинг матнини ҳам эълон қилганмиз. Шунингдек, мазкур эмлаш дориларини ўша сиз айтган “дажжоллар” ўз фарзандларига ҳам қиладилар. Сизни биров мажбур қилаётгани йўқ. Болаларингизга қилдирмай қўяверинг. - Сиз таваккал қоидаларига ҳам хилоф қилишга чақираётганингизни ҳам эслатиб қўйишни бирчим деб биламан.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир киши «Эй, Аллоҳнинг Расули, (уловимни) тушовлаб туриб таваккал қилайми ёки қўйвориб таваккал қилайми?» – деди.Бас, у зот «Уни тушовлаб туриб кейин таваккал қил», – дедилар».Термизий ривоят қилган.Бир киши ўз уловини минган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди-да, у зотга қараб мурожат қилиб:«Эй, Аллоҳнинг Расули, (уловимни) тушовлаб туриб таваккал қилайми ёки қўйвориб таваккал қилайми?»–деди.Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Уни тушовлаб туриб кейин таваккал қил»,–дедилар».Бу ҳадиси шарифдан таваккал қилиш билан бирга сабаб бўладиган ишларни ҳам пухта равишда олиб бориш лозимлиги келиб чиқади. Чунки таваккал қалб иши, бу нарса банданинг қалбига, нияти ва эътиқодига боғлиқ амал. Воқеликдаги ишларнинг юзага келиши эса, Аллоҳ таоло томонидан жисмга ва унинг аъзоларининг амалига боғлиқ қилинган.Муовия ибн Қурра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Умар ибн Хаттоб аҳли Ямандан бир гуруҳ одамларга йўлиқиб қолиб:«Сизлар кимсизлар?»–деб сўради.«Таваккал қилувчилармиз»,–дейишди.«Йўқ! Сизлар текинхўрларсиз. Таваккал қилувчи олдин донни ерга сепиб қўйиб, кейин Аллоҳга таваккал қилади»,–деди».Таваккул Қуръони Каримда қандоқ баён қилинганини ўрганиб чиқсак, бу маънода энг олий таълимни олган бўламиз.Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки, у киши: «Яман аҳли ҳажга озуқа олмай келишар, биз таваккал қилувчилармиз, дейишар эди. Маккага келгандан сўнг одамлардан тиламчилик қилишга тушишарди», деганлар.Бир ривоятда, яманликлар: «Аллоҳнинг уйини ҳаж қиламиз-у, бизни оч қўярмиди», дейишар экан. Бу, албатта, ҳар бир нарсага тайёргарлик кўриб юришга буюрадиган Ислом таълимотига хилофдир.