Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила

13:33 / 19.10.2021 | . | 1303

Ассалому алайкум! Ҳўжейнимла билан алоҳида яшиймиз. Яқинда уйимизга икита турмушга чиқмаган дугоналарни квартирант қилиб қўйдилар. Эр хотин уйига номаҳрам туриши яхшимас шайтон бор диб гапирдим қулоқ солмиябдилар. Улар узоқ вилоятдан ота онасидан яшириб йигитлар билан гаплашиб яна кўришибам юришади. Уйга келиб манга кўришдик абед қилдик деб айтади. Бу зинога кирадику уларга зиносига ёрдам берётган бўпқоламиз зинога Аллоҳ бало юборса бизаниям четлаб ўтмийдику диб гапирсамам ҳўжейнимла қулоқ солмиябдилар. Уларни муҳтож деб ўйлидилар лекин улар ҳич қанақа муҳтожмас чунки ҳар куни кечаси 6 да иши тугасаям кечаси 9 да уйга келишиб яна дўконга чиқиб косметика парфумерияла олишади. Ман ҳомиладорман балким нотўғри инжиқликми бу ўйлаётганларим. Илтимос диний томондан кенгроқ тушубтируш берин эримга ва манга тўғри йўл кўрсатийла силани фикрилани далили ҳадис оятларни қабул қиладилар. Гапирсам гап кўп бу қизла ишхонасидиги болага мани номеримга телефон қилдириб ўйин қилишди бундан қаттиқ жаҳлим чиқди. Наҳотки эрим бўптуриб бунақа қилишлари тўғрими? Эримам билиб жаҳллари чиқди уларни урушди тан олишмади кийинишлариям умуман динимизга тўғри кемидиган. Ёши котта 92-йил қизла базида жаҳлим чиқиб нарсаларини кўчага улоқтириб ўзларини киргизмий қўйгим келади. Илтимос йўл кўрсатинг, бунақа енгилтек қизларни нима қилса бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрингиз шариатга тўғри келмайдиган иш қилган. Номаҳрамлар бир уйда яшаши жоиз эмас. Фитнага сабаб бўлади. Шунинг учун бу ишни тўхтатиш лозим. Қийналганларга бошқа йўл билан ҳам ёрдам берса бўлади, агар қийналган инсон ибодатли иймонли тақволи бўлса эҳсон савоби ҳам кўпаяди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat