- Ва алайкум ассалом! Аёллар эри вафот топса ёки талоғини берса бошқа турмуш қурмасликни шараф деб билишади. Бу диндаги хато эътиқоддир. Шараф аслида турмуш қуриб яшашликдадир. Аллоҳ буюрган нарсанинг зиддини шараф дейиш жуда катта хатодир. Аллоҳ таоло “Нур” сурасида марҳамат қилади:
وَأَنكِحُوا الْأَيَامَى مِنكُمْ وَالصَّالِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَائِكُمْ إِن يَكُونُوا فُقَرَاء يُغْنِهِمُ اللَّهُ مِن فَضْلِهِ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ
32. Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир. Валлоҳу аълам!