Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳайз кунларининг тартиби

12:53 / 13.10.2019 | Abdurohman | 4014
Ассалому алайкум! Аёлларда келадиган ҳайз муддати камида 1 кун кўпи билан 10-15кун деб эшитдим. Бу қай тартибда бўлади? Яъни ўша аёлнинг ҳайз муддати ҳар доим юқорида айтилган кунларнинг бирида, яъни келинг майли 6 кун дейлик. У ҳар ҳайз кўрганида мисол 24га кирган бўлса 24 йилдан бери ҳар ойда 6 кундан кўрадими ёки ҳар ойда ҳархил кунда кўрадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайзнинг энг ози уч кун, кўпи ўн кун. Ундан ошмайди. Ўн кундан кейин келган қонлар касалик қони бўлиб намоз ва рўзани ўқишдан тўхтатмайди. Аёл кишида одат бўлади. масалан сиз айтгандек ҳар ойда 6 кун. Аммо бу ўзгариб туриши мумкин. Ўзгаргани ҳам 10 кундан ошмайди. Аёл кишининг аввалги ойда ҳайз кўрган кунларининг адади кейинги ойда кўрадиган ҳайзига одати ҳисобланади. Масалан аввалги ойда 6 кун ҳайз кўрса кейинги ой беш кун ҳайз кўриб тўхтаса ғусл қилиб намозни бошлайди, лекин аввалги ойдаги одати 6 кун бўлгани учун бир кун эри билан яқинлик қилмай туради. Мабодо қон тўхтамасдан 10 кундан ортиб кетса 6 кун ҳайздан деб ундан ошган кунларини касаллик қони дейилади. “Аёл мўътабар зот” номли фақат аёллар қонига тегишли масалалар баён қилинган китоб бор. Олиб ўқинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat