Ассалому алайкум! Хуллас бизни уйимиз марказий йўлга яқин жойлашган уйимиз ёнида янги 2 қаватли бино қурилган ўша бино деразаларидан бизни уйимиздаги аёллар кўриниб туради масалан ҳовлига чиқиш учун тўлиқ рўмол боғлашади. Сўрамоқчи бўлган нарсам шуки ҳозир бир қаватли деворни биз кўтаришимиз керакми ёки улар, ўша бино айтишларига қараганда келажакда тўй ўтказиладиган бино бўлармиш. Умуман олганда шундай ҳолатларга шаърий ҳукм қандай?
– Ва алайкум ассалом! Номаҳрамларни назари тушмаслиги учун бирор нарса билан кўринмайдиган қилиб олишингиз керак. Хоҳласангиз деворингиз устига қўшимча кўтариб олинг. Валлоҳу аълам!