Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат

09:52 / 04.04.2019 | Feruz11 | 3298
Ассалому алайкум! Фиқҳ.уз сайтида қулоқдан келган йиринг таҳоратни кетгазмас эканлиги ҳақида ўқидим. Жараҳот туфайли бўлмаса қулоқдан келадиган чирк ҳам таҳоратни кетгазмайдими? Қулоққа масх тортганда ҳам қолса чирк. 2. Фиқҳ.узда ғуслда бурун ичида кир қолмаслик керак эканлигини ўқидим. Ғусл қилганимда бурнимга сув олганимда ҳам маълум миқдорда кир қоларди. Ғусл ўрнида ўтмайдими? Таҳорот ва ғуслда ҳам бурун кири 100 фоиз тоза бўлиши шартми? Шамоллаганимизда ҳам бурун битиб қолади.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шамоллаган пайтда бурунни қоққач бурунга сув олинади. Ўша олингани кифоя қилинади. 

لَوْ خَرَجَ مِنْ أُذُنِهِ وَنَحْوِهَا كَعَيْنِهِ وَثَدْيِهِ قَيْحٌ وَنَحْوُهُ كَصَدِيدٍ وَمَاءِ سُرَّةٍ وَعَيْنٍ لَا بِوَجَعٍ وَإِنْ خَرَجَ بِهِ أَيْ بِوَجَعٍ نَقَضَ لِأَنَّهُ دَلِيلُ الْجُرْحِ ، فَدَمْعُ مَنْ بِعَيْنِهِ رَمَدٌ أَوْ عَمَشٌ نَاقِضٌ ، فَإِنْ اسْتَمَرَّ صَارَ ذَا عُذْرٍ مُجْتَبَى ، وَالنَّاسُ عَنْهُ غَافِلُونَ  

Қулоғидан ва шунга ўхшаш кўзи, кўксидан қайҳ ва шунга ўхшаш йиринг, киндик ва кўз суви чиқса, агар оғриқсиз ҳолда бўлса, таҳорат бузилмайди. Агар оғриқ билан чиқса, таҳоратни бузади. Чунки, оғриқ жароҳат аломатидир. Трахома ёки шапкўрлик билан касалланган кишининг кўз ёши таҳоратни бузувчидир. Агар (кўз ёши) доимий бўлса, соҳиби узрга айланади (Мужтабо). Одамлар бундан ғафлатдадирлар (Раддул муҳтор).
Шунинг учун кўзидан ёш оқиб турадиганлар кўзидан оқаётган ёш нима эканлигини шифокордан аниқлаб олиш зарурдир. Агар йиринг бўлса, ҳукм юқоридаги каби бўлади.

Таҳоратда қулоқ ва тишга тегишли масалалар:

Масала: Бирор кишининг қулоғи ичидаги яра ёрилиб, таҳорат ё ғуслда сув етказиш шарт бўлган жойгача қон ё йиринг оқиб келмаса, у кишининг таҳорати бузилмайди. Аксинча, таҳорат ё ғуслда сув етказиш фарз бўлган жойгача қон ё йиринг етиб борса, у кишининг таҳорати синади (Беҳишти зивар. Ж. I. Б. 5, Раддул муҳтор. Ж. I. Б. 17, Шарҳу танвир. Ж. I. Б. 25, Китобул фиқҳ. Ж. I. 129).
Масала: Бирор кишининг қулоғи оғриб, ундан таҳорат ё ғусулда ювилиши фарз бўлган жойга сув оқиб чиқса ва унда бирор яра-чақа борлиги маълум бўлмаса ҳам ушбу сув нажас ҳисобланади ҳамда таҳоратни синдиради.
Масала: Бирор кишини киндиги оғриб, унда сув чиқса, бундай ҳолатда ҳам таҳорат синади (Беҳишти зивар. Ж. I. Б. 52, Раддул муҳтор. Ж. I. Б. 17).
Масала: Қулоқдан чиққан кир билан таҳорат бузилмайди. Бирор кишини қулоғи оқиб турса ва бармоғини қулоғига тиқса, унга сув тегса, у кишини таҳорати синади ва у қулоғидан чиққан сув нажас ҳисобланади (Оп ке масаил. Ж. II. Б.43).
Масала: Бирор кишини қулоғи ёки кўзи оғриб, у иккисининг биридан бирор модда ё сув чиқиб, таҳорат ё ғуслда ювиш фарз бўлган жойга оқса, у кишининг таҳорати бузилади ва янги таҳорат олиши керак бўлади. Бундай ҳолатда ўқиган намози дуруст бўлмайди. Борди-ю, шу ҳолатда намоз ўқиб қўйган бўлса, уни қайтадан ўқийди. Бирор оғриқсиз у иккисининг биридан сув келса, таҳорат бузилмайди (Фатаво раҳимия). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat