"Шифо"га бордим деб бошлайди менга таниш бўлган бир киши. Кириб ўтирдим телефонимнинг диктафонини ёқиб қўйдим. Кейин бояги киши сенинг фалончи (исмини айтди) отанг келди туриб салом бер деди. Туриб салом бердим кейин гапиришни бошлади. "Фалон жойда сен мана бу нарсаларни қилгансан, мана бу жойларда мен сени ёмонликлардан сақлаб қолганман" деб, аниқ қилган ишларимни ва бўлган ходисаларни гапира кетти. Кейин хозир бошимга иш тушган нарсаларни гапирди. Намоз ўқишим кераклигини, яқин орада кўпчиликнинг олдида стакан уруштириб ўтирадиган жойга борасан, шунда стаканингни уруштирмагин деб насихат берди. Шундан кейин қизиғи қариндошларимнинг бир иккитасини аниқ исмлари билан айтиб, кассаллигини ва шу ерга олиб келишлигини айтди. Қариндошларимнинг исмлари аниқ эди ва шулар анчадан бери юрак фаражи билан бири гемарой билан оғриб юрарди. Бирини олиб бордим иккинчиси ўзи сўраб келиб қолди. Борганларидан сўнг улар соғайганлигини айтди...Саволим: Шу киши хақиқатдан ҳам ота бобосининг рухлари билан гаплашганми? Уларга бориш гуноҳми?Жавобингиз учун олдиндан рахмат!