Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабристон тупроғи..

10:42 / 08.04.2019 | АбуМубина | 3455
Ассалому алайкум! Аёлимнинг баданига тошмалар пайдо бўлиб, бундан аъзият чекмоқда. Тери касалликлари шифокорига мурожаат қилдик.1 йилдан бери қиммат дорилар олиб даволаняпти, лекин фойдаси бўлмаяпти. Бир қўшнимиз: "Қабристонга чўзма пишириб (чўзма-хамирдан тайёрланадиган таом) назир қилинг, сўнг улар сизга қабристонни тупроғини беришади. Сиз ўша тупроқни баданингизга суртасиз, кейин кўрмагандек бўлиб кетасиз" деди. Шундай қилсак шариатга зид эмасми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Баъзи бир тошмаларга қабристон тупроғини суртишнинг динга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Хамир-чўзма пиширишга ҳам ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ўлик кўп кўмилган жойнинг тупроғида чириган ўликлардан хосил бўлган фосфор кўп бўлади. У нарса баъзи бир тошмаларга даво бўлади. Бу тиббиётга тегишли нарса. Сўгал тошаётган бўлса унинг энг оддий ва фойдали давоси шотутнинг баргини узганида оқ сут каби суюқли чиқади. Бир неча кун суртиб турилса ўз-ўзидан қуриб кетади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat