Ассалому алайкум, муҳтарам шайх ҳазратлари.Вафот этган бобомнинг биринчи турмушларидан 2 ўғил, иккинчи турмушларидан хотин, 3 ўғил ва 2 қиз қолган. Мерос қандай тақсимланади?Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Дин йўлида қилаётган ишларингизни Аллоҳ бардавом қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аёлга саккиздан бир. Қолганини ўн иккига бўлиб, қизлар бир ҳиссадан, ўғиллар икки ҳиссадан олишади.