Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзни узиш

13:18 / 30.12.2023 | BLAUGRANAS.F.C.B | 703

Ассалому алайкум! Бир инсонга бир буюм сотдим 350 долларга 300 доллар нақт олдим 50 долларни кейинроқ берадиган бўлди, бир муддатдан кейин хали 50 долларни қайтармаганди шунда ман ундан қарз олдим 2.200,000 минг сўм олдим у инсон бу пулни ўша вақтдаги доллар курсига хисоблаб берган экан, орадан вақт ўтганлиги учун доллар курси кўтарилди, хозир мандан янги курс бўйича қарзини олмоқчи шунда 2.340,000 қайтаришим керак бўлади. У инсон ёки янги курсда қайтар ёки доллар бер демоқда бунда рибо бўлишини тушунмайди қандай йўл тутай олган қарзимни сўмда аслича қайтарайми ёки доллар берайми? Ўзим олишим керак бўлган 50 долларни ўша олган 2.200,000 дан тўртдан бирига хисоблаб ўша вақтдаги курс бўйича қайтариб қолганини берсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У сизга сўм қарз берган. Доллар эмас. Сиз унга ўша 2.200.000 сўмдан бир тийин ҳам кўпроқ беришга мажбур эмассиз. Доллар курсига боғлаб қўйиши бекор гап. Аммо эндиликда уни икки томон розилиги билан долларда қайтарса бўлади, фақат айтганимиздек унга иккала тараф ҳам рози бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat