Ассалому алайкум Муҳтарам Шайх Ҳазратлари. Турмушга чиққан аёлман. Қайнонамни кўчада ишлари кўп. Бир фарзандим бор, фарзандим олиб кетишларини билиб эргашади ва уни олиб кетадилар. Уйда қайнотам ва мен қоламан. Кечга бориб у киши ҳам ишга чиқиб кетадилар. Уйда ўзим ёлғиз қоламан. Қайнонам эрталаб чиқиб кетиб баъзида меҳмондорчиликка бориб уйга кечқурун 10-11 ларда келадилар. Эрим кўпроқ сафарда бўладилар (талаба). Фарзандимни боғчага берайлик десам мен талаба бўлсам, боғчани пулини тўлайдиган ва уни олиб бориб келадиган одам топайлик кейин дедилар. Ўзимнинг ота-онам ҳам ёлғиз қолишимни билсалар хавотир олишади деб уларга ҳам айтмайман. Қайнонамнинг менга нисбатан қилаётган ишлари зулмми? Эримни ўқишлари тугагунча уйда турай десам яна билмиман. Ҳазрат шу ҳолатда нима қилишимни маслаҳат берасиз. Маслаҳатингизга жуда ҳам муҳтожман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ота-онангиз қайнонангиз билан маслаҳат қилишлари керакка ўхшайди.