Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Устоз яна ихтилоф кузгалибди. Мавзу: Эркак ва аёл намози уртасидаги фарк

00:00 / 05.05.2011 | eski savollar | 4233
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатуху!Савол: Ихтилофчилар савол мавзусида кутарилган масалани яна бошкатдан кутаришмокда. Менимча бу уларнинг навбатдаги раддиялари булса керак. Валлоху аълам.Уларнинг раддияларидан иктибос келтирсам:02.05.2011Эркак ва аёлнинг намозидаги фарқБисмиллаҳир роҳманир роҳиймБарча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).Сўнг…Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.[1]Намоз асосларида эркак билан аёл кишининг намози ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: «Мен қандай намоз ўқиётганимни кўрган бўлсангиз, худди шундай намоз ўқинг!» (Бухорий 631, 6008).Бу буйруқ ҳар қандай намозга тегишлидир, бу фарз намозлари бўладими ёки нафл бўладими, умматнинг ҳамма аъзосига тегишли, эркак бўладими ёки аёлми, қариями ёки ёшми.Бир муҳим қоидани билиб олшимиз лозим, Аллоҳ таолонинг динида Аллоҳнинг ёки Унинг Пайғамбарининг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳар қандай буйруғи истисносиз ҳаммага тегишлидир, фақатгина далил билан фарқланмасагина.Бир кишига мурожаат бутун умматга мурожаатни ўз ичига олади, худди шундай эркакларга қилинган мурожаат аёлларга мурожаатни ўз ичига олади. Бу масала ҳусусида Аҳли-Сунна ичида ихтилоф йўқ.Аллоҳ таоло айтади:«Хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида яхши амаллардан қилса, ана ўша кишилар жаннатга кирурлар ва уларга заррача зулм қилинмас» (Ниса: 124).Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Бир куни Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ўрнида ҳўллик топган, лекин уйқусида эҳтилом бўлгани эслолмаган киши ҳақида сўралдилар. У киши айтдилар: «У ғусл қилиши лозим». У киши шаҳвоний туш кўрган, аммо ҳўллик кўрмаган киши ҳақида сўралганларида, айтдилар: «У ғусл қилиши шарт эмас». Шунда Умму Сулайм сўради: «Агар аёл киши тушида шу каби нарсани кўрса ғусл қилиши шартми?». Жавоб бериб айтдилар: «Ҳа, албатта, аёллар эркакларнинг биродарларидир!»» (Абу Довуд 236, Термизий 113. Имом Ибн ал-Қатан ва шайх Албоний бу ҳадисни саҳиҳлигини тасдиқлашди).Бу ҳадисни шарҳида Имом Хаттобий айтдилар: «Бу ҳадисдан тушуниладики, агар мурожаат эркакларга қаратилган бўлса, бунга аёллар ҳам киради. Фақатгина баъзи белгиланган ўринларда, аниқ далиллар ҳукмни ажратиб баён қилгани бундан мустасно» (Маъалиму-Ссунан 1/161).Худди шундай қавлни Шайх Шамсулҳақ Азим Адабий ҳам келтирадилар. У киши Имом Абу Довуднинг ҳадислар тўпламига машҳур шарҳни ёзганлар («Авнул-Маъбуд» 1/295).Бу зарур қоидани билиб олганимиздан кейин, эркаклар билан аёлларнинг намозида бу ёки у ҳолатда фарқ бор дейдиганларга айтамизки: Бу гапингизга далил келтиринг!Ҳа, саждада ва ташаҳҳудда ўтирганда аёллар эркакларга ўхшамаслиги ҳақида учта ҳадис бор. Бу ҳадислардан бири мурсалдир, уни Абу Довуд «ал-Маросил»да 118 рақам билан ривоят қиладилар. Мурсал – шундай ҳадиски, унинг санадида тобеин билан Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва салллам) орасидаги ровий тушиб қолган («Нузҳатун-назар» 43). Бундай ҳадис далил сифатида қабул қилинмайди.Қолган икки ҳадис эса, уларнинг санади тўлиқ, аммо иккиси ҳам заифдир. Бу ҳадисларни имом Байҳақий ривоят қилиб айтадилар: «Бу масала (эркак билан аёлнинг намози фарқлилиги) борасида эса иккита заиф ҳадис ривоят қилинади. Уларга асосланиш мумкин эмас!» («Сунан ал-кубро» 2/222).Шундай экан, намозни адо қилишда эркак билан аёлни орасида фарқ борлигига далолат қилувчи бирор саҳиҳ ҳадис йўқ. Бунинг акси, салафларимиздан ривоят қилинган асалар, эркак билан аёлни намози орасида фарқ йўқлигини тасдиқлайди. Имом Бухорий ривоят қиладилар: «Умму Дардо намозда эркаклар ўтиргани каби ўтирарди, у фақиҳа аёл эди» («Саҳиҳ ал-Бухорий» 1/123).Аммо олимлар орасида бу қайси Умму Дардо экани ҳақида ихтилоф бор, саҳобиями ёки тобеинларданми? Чунки, Абу Дардонинг иккита хотинлари бўлган. Ҳофиз Ибн Ҳажар бу ерда кичик Умму Дардо эканлигини ихтиёр қилди, Бухорийни ўзи эса каттасини ихтиёр қилди, чунки уни ўзи айтди, у фақиҳа эди деб. Шу сабабдан ўзининг «Саҳиҳ»ларида далил сифатида ривоят қилди. Ҳатто Ибн Ҳажарни ўзи, бу бобнинг номининг маъносини шарҳлаб ва Бухорий шу бобда Умму Дардодан ривоятни келтирганини айтиб, шундай деди: «Бунинг сабабларидан бири шуки, эркак билан аёлни намозни адо қилишида фарқ йўқлигидир» («Фатҳул Борий» 1/356).Аммо, эркаклар билан аёлларнинг намози ўртасида баъзи фарқлар борки, бунга Суннат далолат қилади. Бу қуйидагилардир:1. Авратни беркитиш. Бунда улар фарқлидирлар, чунки аёл киши эркаклардан фарқли ўлароқ, кафт ва юзидан бошқа бутун баданини беркитиши лозим.2. Эркаклардан орқада намоз ўқишлари лозим. Имомнинг хатосига аёллар чапак чалиш билан ишора қилишади, эркаклар «Субҳаналлоҳ» дейишлик билан.3. Агар аёл бир эркак билан намоз ўқиса, масалан акаси ёки эри билан, аёл киши орқада туради. Икки эркак эса ёнма-ён туришади.4. Агар аёллар ўзаро жамоат бўлиб намоз ўқишса, эркаклардан фарқли равишда, имом биринчи қатордаги аёлларни орасида туради. Оиша (розияллоҳу анҳо) шундай қилганлар.5. Эркаклардан фарқи, аёллар учун жамоат намозидаги энг яхши қатор орқадагиси (эркаклардан узоқроғи). Эркаклар учун энг яхши қатор аввалгисидир.6. Аёл киши эркаклар учун азон ва иқомат айтмайди, аммо ўзаро бу ишни қилишлари мумкин. Бу Оишадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади.7. Бегона эркаклар борлигида намозни овоз чиқариб ўқимайди.8. Улар учун намозни жамоат билан адо қилиш вожиб ҳисобланмайди, эркакларда эса аксинча («ал-Муғний» 1/488, 2/258, 328, «ал-Мажмуъ» 3/429, 455).Намознинг ўзини адо қилиш борасида эса ҳеч қандай фарқ йўқ, на қиёмда, на қўл кўтаришда, на қўлларни кўкракка қўйишда, на рукуъда, на саждада ва на ташаҳҳудга ўтиришда фарқ йўқ.Аммо баъзи имомларнинг аёл киши қўлларини баданига теккизиши ва сиқилиброқ намоз ўқишини яхшироқ деб билишганлари эса, уларнинг бундай чегаралашларига бирор саҳиҳ ҳадис йўқ. Бу шартларга имом Ибн Ҳазм раддия бериб, бу ҳақида бирор далил йўқлигини айтганлар («ал-Муҳалла» 4/124).Ким аксини гапирса далил келтириши шартдир («Саҳиҳ фиқҳус-Сунна» 1/345-346).Валлоҳу аълам.Иктибос тугади.Мухтарам устоз! Ихтилофчи тоифаларнинг навбатдаги бу раддияларига сиздан уринли жавоб кутиб коламиз. Саволим ноурин булган булса узримни кабул килгайсиз. Узингиз билганиздай мен ихтилофларга каршиман. Уларни доимо олдини олсам дейман. Аллох динимиз йулида олиб бораётган ишларингизни давомли килсин! Амин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ихтилофчиларнинг манбаъларига назар солинг. Шайх Албоний, «ал-Муҳалла», «Саҳиҳ фиқҳус-Сунна». Биз бунга ўхшаш нарсаларни айтиб ўтганмиз. Жавоби ўзи билан.

Топ рейтинг www.uz Openstat