Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатуху!Устоз сиз томонингиздан "Ихтилофлар. Сабаблар. Ечимлар" китоби чикканлиги юртимиз мусулмонлари учун фойдали булди. Хозирда хаттоки китоб дуконларидан топиш амри махол. Бу хам булса халкимизнинг бу китобга булган эхтиёжларининг кучлилигидандир, деб уйлайман. Лекин ихтилофчи тоифалар хам жим туришмади. Якинда тавҳид.ъом сайтида айнан уша китобда зикри келган икки масалада уларнинг (гуёки) жавоб раддиялар чикди. Бу раддия айнан сизга каратилганлиги зикр килинмаган булсада, хар кандай зийрак киши буни пайкайди. Гапни чузиб утирмасдан уша раддияни эътиборингизга хавола килсам: Бўйинга масҳ тортиш28.04.2011 йилБисмиллаҳир роҳманир роҳиймАллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш масаласида суннатда бирор саҳиҳ далил йўқ.Ҳофиз Ибн ал-Мулаққийн дедилар: «Пайғамбардан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бўйинга масҳ тортиш борасида бирор нарса маълум эмас. Бу баъзи салафларнинг сўзи бўлган» (Қаранг: «ал-Бадр ал-мунир» 1/38).Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таҳоратда бўйинларига масҳ тортганликлари борасида бирорта саҳиҳ нарса йўқ». У киши раҳимаҳуллоҳ яна айтадилар: «Ва бу Суннат эмас, аксинча – бидъатдир» (Қаранг: «ал-Мажмуъ» 1/499).Аллома Ибн ал-Қоййим раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Бўйинга масҳ тортиш ҳақида бирорта ҳам саҳиҳ ҳадис йўқ» (Қаранг: «Зодул Маъад» 1/187).Ҳанафий мазҳаб китобларида таҳоратда бўйинга масҳ тортишни мустаҳаб деб келтирилган. Аммо «ал-Мабсут» китобида ҳанафий уламоларнинг баъзиларидан бўйинга масҳ тортиш таҳорат амалларидан эмаслиги ҳам ривоят қилинган.Таҳоратда бўйинга масҳ тортишнинг шаръий асоси бор эканини таъкидловчилар, ўз қавлларини Мусо ибн Талҳанинг қуйидаги сўзлари билан қувватламоқчи бўлишади: «Бўйнига боши билан бирга масҳ тортган кимса ҳасаддан омонда қолибди» (Зобидий «Шарҳ ал-Иҳё» 2/365). Ушбу далилга бир неча жиҳатдан жавоб берса бўлади:Биринчидан, Мусо ибн Талҳа саҳоба эмас, балки саҳобанинг ўғлидир. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни учратмаган. У Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни учратган. Бу борадаги тўғри қавл шуки, у саҳоба эмас, балки тобеинлардандир (Қаранг: «ас-Сияр» 4/364, «Табақот ал-Кубро» 5/161).Иккинчидан, ушбу ривоят заифдир. Ҳофиз ибн Ҳажар ушбу ривоятни мурсал деганлар (Қаранг: «ат-Талҳис» 1/92).Учинчидан, ушбу ривоятнинг иснодида Масъудий исмли ровий бор. У ишончли бўлгани билан, умрининг охирида янглиша бошлаган.Тўртинчидан, агар ушбу ривоят саҳиҳ бўлган тақдирда ҳам, унда таҳоратда бўйинга масҳ тортишлик диндаги шаръий амал эканига кўрсатма йўқ.Валлоҳу аълам.иктибос тугадиМухтарам устоз! Мени нотугри тушунмайсиз деган умиддаман. Мен навбатдаги ихтилофларни олдини олиш учун бу иктибосни келтирдим. Бунга жавоб беришни сиз азиз устозга хавола киламиз.Аллох барчамизни тугри йулдан адаштирмасин. Мужтахид имомларимизга доимо эргашишликни муяссар айласин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу табиий ҳол. Мазҳабни ушлаганлар ўз мазҳабидаги далилларни оладилар. Бошқалар ўз далилларини келтирадилар. Эътироф қилинган тўрт мазҳаб орасидаги турличалик ҳам шундан чиққан. Бошқалар нима деса, деяверадилар.