Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қаср намози хақида

01:36 / 07.12.2022 | Xurshid | 793

Ассалому алайкум! Мен 1 ойга режалаштирилган муддатга сафарга чиқдим. Уйдан чиқишда иложини қилсам 1 хафтада уйга келаман деб ният қилдим. Лекин бора олмадим. 15 кунда уйга кетаман дедим. Шу холатда намозни қаср оқийманми. Агар 15 кунда хам уйга кета олмасам қолган муддат ичида қандай ўқийман?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мақсад қилиб чиққан жойингиз сафар масофасида (89 км ёки ундан узоқ) бўлса ва у ерда 15 кун ёки ундан кўпроқ вақт туришни ният қилган бўлсангиз ўша ерга етиб борганда намозларни тўлиқ ўқийсиз. Агар имкони туғилиб қолса 1 ҳафтада қайтишни режа қилиб қўйишингиз аввалги ниятни бекор қилмайди. Чунки биринчиси жазм билан бўлган, иккинчиси эса эҳтимол. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat