Ассалому алайкум! Сафардаман. Бу ерда намозларимни адо қилиш учун масжид вақтлари билан ўқияпман. Бу ерники Шофеъий мазҳабда, лекин "Муслим Про" апликациясида вақтлар бошқача. Қандай ўқий?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Жамоат билан бўлса улар билан бирга ўқишингиз мумкин. Пешинни ҳар қандай ҳолатда шофеъий мазҳабида белгиланган вақтдан кечиктирманг. Асрни эҳтиётан ҳанафий мазҳабига мослаб ўқинг. Валлоҳу аълам!