Ассалому алайкум! Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларига савол беришганида “Отам уйдан кет ижарага чиқ, нонимдан емагин” деяптилар. Шу “оқ қилганмилар”, деган саволга “Ҳа” деб жавоб бергандилар. Бу шариат юзасидан бўлмасачи? Мисол: учун келин билан чиқишолмаганидан бўлсачи ёки бошқа масалалардан дунёвий албатта.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Албатта ота қайси ҳолатда айтгани ҳам ҳисобга олинади. Чунки ҳозирги кунда намоз ўқисанг “оқ қиламан” деган ота-оналар ҳам бор. Уларнинг ўзлари Аллоҳга оқ бўлган бўлишади. Валлоҳу аълам!