Ассалому алайкум! Ўқитувчи бўлиб ишлайман. Турмуш ўртоғим пластик картани олволадида, фақатгина йўл пулини беради. Тушлик ва кундалик чиқим (сир эмаски бизда йиғди йиғдилар кўп) ларга умуман бермайди. “Мен ишлашга рухсат берганим учун ҳар бир тийининг меники” дейди. 4 йил контакт тўлаб ўқитган бева онамга ҳам 2 дона нон олиб боришимга кўнмайди. 4 йилдирки битта пайпоқ ҳам олиб бермаган ўз маошидан. Ўзим ялиниб нақд пул чиққанида олволаман. Қийналиб кетдим, 1,5 млн топиб туриб, муҳтожликдан. Нима қилай? Бу ҳолатга бирор шаръий ҳукм борми? Имкон қадар кўп марта эълон қилинсинки, диний саводи саёз мулла акалар хотинга қулдай қараши камайсин. Андижонда бундай ҳолат табиий, яна қолмишига хотин ёки бола касал бўлса, отасиникида даволаниб келиши шарт!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аёлнинг топган пулидан бир тийнида ҳам эрнинг ҳаққи йўқ. Қандай қилиб олишни имконини қилсангиз олишга ҳаққингиз бор. Болани даволаш отанинг зиммасидан фарздир. Валлоҳу аълам!