Ассалому алайкум Хазрат. Сизга саволиммиз бор эди, саволиммизда ҳато ва камчиликлар ўтса аввалдан сиздан узр сўраймиз.Савол: Ассалому алайкум Хазрат. Сизга саволим бор эди, саволимда ҳато ва камчиликлар ўтса аввалдан сиздан узр сўрайман. 91-бетида 893. Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: " Ким бомдод намозини ўқиб бўлгандан кейин намоз ўқиган жойида то чошгоҳ намозини ўқигунча ўтирса, фақат яхшиликдан бишқани гапирмаган бўлса, унинг хатолари, агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам мағфират қилинур",дедилар". Абу Довуд ва Тирмизий ривоят қилишган. Термизийнинг лафзида:"Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ. тўлиқ", дедилар". Хазрат мани қийнаётган савол биз аёллар масжидга бора олмаймиз қолаверса хар куни ҳам уйда намозиммизни ўқиб бўлиб то қуёш чиққунча намоз ўқиган жойиммизда ўтира олмаймиз, сабаби бириммизни мактабга борадиган фарзандиммиз бор, бириммизни ишга борадиган турмуш ўртоғиммиз бор, бириммизни қайнона- қайнотаммиз бор. Уларга бомдод намозини ўқиб бўлганиммиздан кейин нонушталарини тайёрлашиммиз керак, шундай вазиятларда биз аёллар қандай қилиб ҳадисдаги Ҳаж ва Умрани савобига эришамиз. Хазрат сиздан илтимос бизга қандай йўл тутишиммизни кўрсатинг, шоятки биз аёллар ҳам ҳадисга тўлиқ амал қилсак. Динниммиз йўлида қилаётган ишларингиздан Оллоҳ рози бўлсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Оила, эр ва фарзандлар учун қилинган хизматларнинг савоби сиз айтган нафлларнинг савобидан кўп бўлади, иншааллоҳ.