Ҳурматли устоз, 1. Ҳозирги кун тартиби аввалги вақтлардан анча фарқ қилади. Ҳаёт мураккаблашиб, инсонни жуда ҳам банд қилиб қуйган. Айниқса Г'арбда яшар экансиз, кундаги ҳар бир дақиқа ҳисобланган. Албатта мусулмон улароқ нима булса ҳам, аввало Аллоҳни олдида уз бурчимизни бажарамиз, бу сузсиз. Аммо таҳажжуд намозини уқишни юлга қуйиш қийин булмоқда. Айниқса баҳор, ёз фаслларида таҳажжуд уқиш учун жуда ҳам эрта уйг'ониш лозим. Бу эса уз навбатида уйқуни янада кам булишига ёки кундалик олинадиган илмга ажратилган вақтни қурбон қилишга ёки уйқусизлик сабаб самарадорликни камайишига сабаб булмодқа. Туг'ри, таҳажжуд намози фарз эмас, лекин унинг фазли ва кучли суннат эканлиги ҳақида уқиган инсон узини айблашдан бошқа чора топа олмайди. Бир биродар билан бу борада гаплашган эдим. У:"Агар ҳаракат қилсанг, уддасидан чиқасан", - деб айтди. Очиг'ини айтсам, буни қандай юлга қуйиш мумкинлигига ожизлик қилмоқдаман. Чунки, ҳафта кунлари эртадан кечгача ишдаман, бироз уҳлаб олиш учун имкон юқ. Узтоз қандай қилиб ҳозирги даврда биз кабилар таҳажжуд уқишни юлга қуйсак булади? 2. Бир амаллаб таҳажжуд уқишни юлга қуйсам, эрталаб Қурондан тафсир уқиш учун ва ёдлаш учун ажратилган вақтимни қурбон қилишимга туг'ри келади. Бундай вазиятда қай бирини қурбон қилишими тавсия қиласиз, таҳажжудними ёки эрталаб Қурон урганадиган вақтимними?Устоз биз ожизларни дуо қилинг! Аллоҳ сиздан рози булсин! ЖазакАллаҳу кҳайран!