Ассаламу алайкум! Жаноза намозига борган одам имом жаноза намозини ўқиётганини билади, шунингдек майитни ҳам (эркак ёки аёл) шу ҳолатда ҳам имомга иқтидо қилдим дейишлик кифоя қилмайдими? Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Агар иқтидо қилувчи жаноза намозида (имомга иқтидо қилдим) деса, жаноза намози жоиз бўлади. Таҳовийнинг шарҳида : “Агар қавм имомнинг намозини ният қилиб, такбир айтсалар намозлари дуруст бўлади” дейилган. (Фатавои Татархония). Валлоҳу аълам.