- Ва алайкум ассалом! Хатна қилинган жойи аёлнинг қинига кириши билан иккисига ҳам ғусл вожиб бўлади. Айни шу савол бўлганида Оиша онамиз “Мен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шу иш содир бўлиб, иккимиз ҳам ғусл қилдик” деб жавоб берганлар. Шундан сўнг ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу маний тўкилмаса ҳам ғусл вожиб бўлишлигига фатво чиқарганлар ва бунга ҳамма саҳоблар эргашганлар. Валлоҳу аълам!