Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила

12:49 / 27.10.2022 | Elyor | 1094

Ассалому алайкум! Мен бундан 10йил олдин уйланганман уйланиб Россияга келин билан келиб бахтли хаёт қилганмиз кейин 7ойда уйга жўнатиб юборганман хомиласи билан кейин бир ойдан сўнг хотиним тел қиляпти дадаиз сўкиниб мени сўкяпти деб кейин мен уйга бориб хаммасини ўрганиб тўғри дадам сўкинар эди мен яраштириб қайтиб келганман хуллас қизим туғилди кейин дадам ажраш деди кейин мен келинни уйидагиларга нарсаларингни олиб кетинглар деб айтдим улар нарсаларини олиб кетди ва хотиним айтди мен номимни оқлашим керак деб дадамни судга берди хуллас дадам 15 суткага қамалиб чиқти ва ўзини ўлдириб юборди кейин онам қаттиқ туриб хотиним билан ажраштириб юборди у хотинимни яхши кўраман кейин 2сига уйдагилар уйлашди кўнглим йўқ тўғриси 2сига нисбатан мана беш йил ичим кирилиб яшадим кейин мен биринчисини олдига бориб ярашиб олдим ва никохни ўқитдим янгитдан биринчиси айтяпти уйингдаги хотининг билан ажрашиб кел яшайман ажрашамасанг яшамиман деяпти қонуний хотиним айтяпти қўш хотинликка рози лекин ажрашган хотиним унга рози эмас агар мен иккинчиси билан ажрашиб биринчиси билан яшасам онам ва укаларим рози эмас лекин мени кўнглим биринчи хотинимда Нима қилишни билмай сизларга мурожат қиляпман маслахатиларни беринглар илтимос биринчиси билан яшасам хаммага қарши чиққан бўламан нима қилай айтинглар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биринчи аёлингиз билан марҳум отангиз ўртасида қандай можаро бўлганини аниқлаштириш лозим. Агар қайнота ўз келинини шаҳват билан ушласа у ўз ўғлига абадий ҳаром бўлади. Шундай ҳолат сизда ҳам бўлган бўлса у билан яшашингиз мумкин эмас. Агар бундай ҳолат (яъни ҳурмати мусоҳарат) бўлмаган бўлса, у билан яшаш ёки яшамаслик ўзингизга ҳавола. Ота-онангиз хоҳиши ва ўз эҳтиёжингиздан келиб чиқиб қарор қабул қилаверасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat