Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлига кўмак

00:00 / 05.05.2012 | eski savollar | 2337
Шайх Ҳазратлари оилада эр аҳлисини нафақасини та'минлаш мақсадида касб қилади. Аёл эрталабдан тушгача, ба'зан тушдан Асргача таҳсил олади. Кун ярмида уйда бо'лади. Оила мусофирчиликда кун кечиради, эр-ҳотин ёлг'из яшашади. Ко'п ҳолларда эр ишдан келганида аёл уни уй ишларида ёрдамлашишга ундайди, акс ҳолда уй ишларини бир о'зи қилишга мажбур эмаслигини бот-бот та'кидлайди. Уй ишлари ҳонани саришта сақлаш, озодаликни та'минлаш, овқат тайёрлашдан иборат. Кийимларни эса кир машина ювади. Масалан овқат тайёрлаётганда ҳам сабзисини сиз артиб беринггача боради. Эр эса бу аёлнинг мажбуриятлари, қачонки о'зим ихтиёр қилсам, шунда ко'маклашишим мумкин, унгача менга уни қилинг, буни қилинг, демагин, деб айтади, ба'зан бу ҳол такрорланаверганидан Эрни г'азаби ҳам чиқади. Аёл эса эри жахл қилса, бо'лди, мен ҳам қилмайман, мен ҳам одамман, дея о'зини ишдан олади. Эр аёлига уй ичидаги ишлар аёлни зиммасида, ко'чадаги ишлар, ҳалол касб қилиш, аҳлини нафақа билан та'минлаш бу Эрни вазийфасилигини уқтиради, бирор маротаба ҳам аёлига бошқа ба'зи эркаклар каби ко'чага чиқиб сен ҳам ишла, пул топ, демайди. Лекин аёл ҳеч тушунмайди ёки тушунишликка ҳаракат ҳам қилмайди, эмишки Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳам уйдалик вақтларида оналаримизга қарашганлар, аммо билишимча Пайг'амбаримиз с.а.w. о'зларига тегишли, мисол оёқ кийимларини ямаганлар ва ҳоказо, овқат қилганларини, о'чоқ бошида аёлларига ёрдам бериб туришгача борганларини ҳадисларда о'қимаганман. Ҳазрат очиг'ини айтсам, уй ишларини қилиш мени тоқатимдан ташқари нарса, эрлик ҳайнатимга футур етади, деб ҳисоблайман, қолаверса ишдан чарчаб келаман...Илтимос ҳазратим, бизни вазиятимизга о'зингиз баҳо берсангиз, ишларни қандай ё'лга қо'йишимиз лозимлигини айтсангиз, шояд орамизни ислоҳ қилсангиз, орамиздаги тушунмовчиликлар ариса, иншааллоҳ!Ҳурмат билан,Абдуллоҳ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу гаплар айтиб бўлинган. Ҳар кимга алоҳида айтиб беришга имкон йўқ. Топиб, ўқинглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat