Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мехмон уйидаги намоз

13:35 / 28.04.2019 | 1003
Ассалому алайкум! Меҳмонга борсам ва намоз вақти кириб қолса жамоат бўлиб ўқишга тўғри келиб қолса имомликка уйнинг эгаси ўтишни истамаса, албатта сабаблари борлиги учун, ораларида тажвиди мукаммал бўлган киши бўлса, шундай вазиатда тажвид билан намоз ўқийдиган киши имомликка ўтса жоизми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Тажвиди борини ўтказиши шарт. Масжидларда ҳам имом бўлмаса муаззин “Жамоатимизда тажвидли инсон имомга ўтсин” деб айтиши керак. Акс ҳолда тажвидли бўлатуриб тажвидсизга иқтидо қилса тажвидлиларнинг ҳаққига хиёнат қилган ва уларни намозсиз кетишларига сабаб бўлган бўлади. Баъзи ривоятларда тажвидсиз имомнинг ўзини ҳам намози адо бўлмайди дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat