Ассалому Алейкум Шайх ҳазратлари. Беражак саволимда хато қилсам, олдиндан узр со'райман. Мен бир куни бозорга чиққан эдим. Ёшлари катта бир аёл ерга диний китобларни сочиб қо'йибтилар. Қизиқиб ко'здан кечира бошладим. Кейин китоблар орасида ко'п кишига таниш, буюк башоратчи деб ном олган "Ванганинг" китобини ко'риб қолдим. Хайратдан ёқамни ушлаб, холадан бу китобни нимага диний китобларга қо'шиб сотаётганларини, ахир башорат қилиш ҳаромлигини, бо'лажак воқеалат "Аллоҳ"дан бошқа ҳечкимга аён эмаслигини айтдим. Қисқаси тортишиб кетдик. Эмишки, унинг 100% башорати тог'ри чиққан, унга Аллоҳ бу қобилятни берган экан. Бу бир возорда эмас, ко'п жойларда бо'ладинган тортишувдир. Ҳазрат, уларга (башоратга ишонадиганларга) бу то'г'рисида нима дейиш керак? ҳарчанд тушинтирмасанг ҳам, ба'зилари билан барибир бас келиб бо'лмайди! Шунки улар ишонишди! (Астаг'фируллоҳ).
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу ишни “башорат” дейиш мутлақо нотўғри. Башорат дегани “суюнчилик хабар” дегани. Сиз айтаётган нарсани фолбинлик дейилади ва унинг ҳаромлигини шариатда очиқ-ойдин айтиб қўйилган. Битта китобфуруш кампирнинг гапи билан ўзгариб қолмайди.