Ассалому алайкум! Мен оилада энг кичик фарзандлигим учун катта ховлида (ота уй) қолганман. Ота-онам анча йиллар олдин вафот этганлар. Хозирги кунда мен оилам билан шахарда истиқомат қиламан. Лекин қишлоқдаги ота уйимда хеч ким яшамайди. Уй бекор туриб увол бўлмасин деб акамга сотиб олишни таклиф қилдим. Лекин акам ва бошқа яқинларим сотиб олишга эхтиёжлари йўқлиги учун сотиб олишмади. Ота уйим бегонага кетмасин деб уларнинг фикри ўзгаришини 2 йил кутдим. Лекин сотиб олишмади. Шу сабаб мен ота уйимни бегонага одамга сотиб юборишга мажбур бўляпман. Шундай иш қилсам мен гунохкор бўлиб қолмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Ота уйни сотишда кароҳият йўқ. Уй ўзингизнинг мулкингиз бўлса бас. Агар у ота-онадан мерос қолган бўлса ва сиз кенжа фарзанд сифатида унга эга чиққан бўлсангиз, ҳозирда уни шариат қоидаларига кўра тақсимлаш лозим бўлади. Мерос масаласи юзасидан ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!