Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Марҳумларнинг каффоротлари.

00:00 / 18.05.2011 | eski savollar | 3106
Ассалому алайкум Хазрат. Сизга савол билан мурожаат қилмоқдаман, саволимда хатоликлар ўтса узр. Хазрат Кифоя 1-чи китобининг 410 бетида қазо намозини ўқишлик ҳақида "Ким узрсиз, ҳатто имо билан ўқишга қодир бўла туриб олти намоздан зиёдни қолдирган бўлса, каффорот беришни васият қилмоғи лозимдур. Рамазонда узрсиз рўза тутмаган одам ҳам шунга ўҳшашдир. Уларнинг фидяси ва каффороти қолдирган меросининг учдан биридан берилади. Ўлганнинг валийи фидяни ўз ҳисобидан берса, бўлади. Фидя ва каффоротнинг миқдори бир кунлик намоз учун ярим соъ буғдой (1087,5 гр) ёки унинг қиймати ва бир кунлик рўза учун ҳам шунча бўлади. Хазрат ман шуни ўқиб қайнона - қайнотамларни ҳаётлик чоғларида ўқимаган намозларини фидясини беришиммизни тушундим, аммо ярим соъ(1087,5гр) буғдойни ҳозирги вақтидаги неча кг буғдойга тенглигини билмай ҳайрон бўлаётгандим. Сизнинг Одоблар хазинаси китобини иккинчи жузи 336-бетида 255-боб. Аллоҳ йўлида бродарига таом бериш. 566.Алидан ривоят қилинади:"Бир неча бродарларимни тўплаб, бир ёки икки соъ таом беришим мен учун бозорингизга бориб бир қул озод қилишимдан маҳбуброқдир".Шарҳ: Соъ - тахминан тўрт килограмм арпа ёки буғдой сиғадиган, ўлчов бирлиги сифатида фойдаланилган идиш. Хазрат бундан хуласи бир соъ хозирги кунда тўрт килогрмм буғдойни қийматими? Хазрат( намоз учун ярим соъ буғдой (1087,5 гр)) хозирги икки клограмм буғдойга тенгми? Буғдойнинг қандай навининг фарқи йўқми, саволимни беришимдан мақсаб диниммизга шариат буюрганидек амал қилиш ҳолос. Дин йўлида қилаётган ишларингизни Оллоҳ давомлик қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳа. Икки кило.

Топ рейтинг www.uz Openstat