Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қалбингиз ўлган

08:27 / 30.04.2019 | Sherzod Yunusov | 2086
Ассалому алайкум! 517-қалбингиз ўлган мақолани ўқидим. Қалбимиз қайта тирилиши учун қандай амаллар қилишимиз керак? Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! "Руҳий тарбия" китобини ўқинг. Аллоҳнинг зикрини кўп қилинг ва Аллоҳнинг дўстлари суҳбатларида ҳам тез-тез бўлиб туринг. 

ҚАЛБ ХАСТАЛИГИ ВА УНИНГ
ТУЗАЛИШ АЛОМАТЛАРИ
 

Инсоннинг ҳар бир аъзоси ўзига хос вазифани амалга ошириши учун яратилган. Ўша аъзо соғ бўлса, мазкур ишни яхшилаб адо этади. Агар аъзо хасталикка учраса, ўзига хос ишни бажаришга қийналади ёки бутунлай бажара олмай қолади. Қўл хасталанса, ушлаш қийинлашади, кўз хасталанса, кўриш қийинлашади ёки кўриб бўлмай қолади.
Шунингдеқ қалб хасталанса, унинг ҳам ўзига хос ишига – илм, ҳикмат, маърифат, Аллоҳ таолонинг муҳаббати, ибодати ва ундан ҳосил бўладиган лаззатланишга халал етади ёки бутунлай маҳрум бўлади.
Юқорида зикр қилинган илм, ҳикмат, маърифат, Аллоҳ таолонинг муҳаббати, ибодати ва ундан ҳосил бўладиган лаззатланишлар одамни ҳайвондан ажратиб турадиган омиллардир. Демақ инсон ҳайвондан қалби ила ажрайди. Қалбнинг иши эса илм, ҳикмат ва маърифатдир.
Дунёдаги барча нарсаларни Аллоҳ таоло яратган. Инсон дунёдаги барча нарсалар ҳақида маърифатга эга бўлса-ю, Аллоҳ таолони танимаса, ҳеч нарсани билмагандек гап. Аллоҳ таолони таниса, ҳамма нарсани таниган бўлади.
Маърифатнинг аломати муҳаббатдир. Аллоҳ таоло ҳақида маърифати бор одам У Зотга муҳаббат қўяди. Аллоҳ таолога муҳаббати бор қалб соғлом, У Зотга муҳаббати йўқ қалб хастадир.
Қалб хасталиги яширин бўлиб, уни беморнинг ўзи ҳам сезмайди. Сезганда ҳам, даволаш қийинчиликларига сабр қила олмайди. Чунки уни даволаш учун ҳавойи нафсга хилоф иш тутиш лозим. Сабр қилса ҳам, ҳозиқ табиб топиш керак бўлади. Қалб беморликларининг табиблари уламолардир.
Қалб беморлигининг даволаниб, соғайиши қандай бўлади? Бунда қайси хасталикдан даволанишига қаралади. Мисол учун, бир қалбни бахиллик хасталигидан даволаш керак. Уни мол-мулкни сарфлашни ўргатиш ила даволанади. Аммо эҳтиёт бўлинмаса, сарфлаш ҳаддидан ошиб, исроф даражасига ўтиб кетиши мумкин. Исроф ҳам дард. Демақ меъёрни билмаса, бир дарддан бошқа дардга ўтиб кетиши мумкин.
Мақсадга эришиш учун энг тўғри йўл мўътадил бўлишдир. Ана ўшанда қалб бахиллик ва исрофчилик дардларидан фориғ бўлиб, соғайган бўлади.
Икки салбий тараф ўртасидаги мўътадиллик жуда ҳам нозик нарса. Уни аниқлаб олиш анча қийин. У соч толасидан ингичка ва қилич тиғидан ўткирдир. Ана ўша сиротул мустақиймда юрган одам бу дунёда ғам чекмаса ҳам бўлади. У охиратда албатта неъмат берилганлар билан бирга бўлади, иншааллоҳ. Мазкур истиқомат қийин бўлганидан бандага ҳар куни кўп марта «иҳдинас-сиротал мустақийм»ни такрорлаш амр қилинган.
Фақатгина яхши ахлоқлардан яхши амаллар содир бўлади. Ҳар бир шахс ўзининг сифатлари ва ахлоқларига диққат билан назар солсин. Нуқсонларини бирин-кетин тузатишга ўтсин ва бу ишнинг аччиғига азм ила сабр қилсин. Бора-бора бу иши ўзига ёқиб қолади. Бу худди кўкракдан ажратилган бола олдин ажрашга кўнмай, ажраганидан кейин кўкрак тутилса, афтини буриштириб қочганига ўхшайди. ("Руҳий тарбия" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat