- Ва алайкум ассалом! Иқтидо қилганидан кейин сано ўқиш даражадаги вақт бўлса, санони ўқийди. Жаҳрий намозларда имом қироат қилаётганида ҳам сано ўқилмайди. Агар иқтидо қилиши билан сано сиғмайдиган вақт ўтиб жамоат рукуъга кетса, у ҳам рукуъга боради ва ракъат қолдирган бўлса туриб ўзи ўқиётганда сано ўқийди. Валлоҳу аълам!