Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қассобхонада намоз ўқиш

15:45 / 05.09.2021 | Хамрокул | 1341

Ассалому алайкум! Ман хозирда россияда халол магазинда қоссобчилик қиламан. Яқинда телеграм каналда пайғамбаримиз хадисларини ўқиб қолдим. Хадисда шундай келган экан қассобхона ва яна бошқа жойда номоз ўқиб бўлмас экан. Ман ишлайдиган дўконда хайвонларни вилоятларда сўйиб териси олинган холатда олиб келишади ва мен уни чопиб сотаман ва шу ерда номоз ўқийман. Полни юваман, тоза. Номозим дурусми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда нима учун ўқиш жоиз эмаслиги келтирилган. Агар ўша нарсалардан холи бўлса, албатта намоз ўқиш жоиз бўлади. 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى أَنْ يُصَلَّى فِي سَبْعَةِ مَوَاطِنَ: فِي الْمَزْبَلَةِ، وَالْمَجْزَرَةِ، وَالْمَقْبَرَةِ، وَقَارِعَةِ الطَّرِيقِ، وَفِي الْحَمَّامِ، وَفِي مَعَاطِنِ الْإِبِلِ، وَفَوْقَ ظَهْرِ بَيْتِ اللهِ الْحَرَامِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етти жойда намоз ўқишдан наҳий қилдилар: ахлатхонада, қассобхонада, мақбарада, йўл ўртасида, ҳаммомда, туя чўкадиган жойда ва Байтуллоҳул ҳаромнинг устида».
Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишдан қайтарган маконларни бирма-бир кўриб чиқайлик.
1. Ахлатхона.
Ахлатхонада намоз ўқиб бўлмаслиги ўз-ўзидан маълум. Намознинг қабул бўлиши учун асосий шартлардан бири маконнинг поклигидир. Ахлатхона эса бунинг акси бўлган жой.
2. Қассобхона – кушхона.
Бу жой сўйилган ҳайвонларнинг қонлари ва ахлатлари билан поклигини йўқотган макондир. У жойда ҳам намоз ўқиб бўлмайди.
3. Мақбара.
Мақбарада намоз ўқиб бўлмаслигини аввалги ҳадислардан бирида ўргандик.
4. Йўл ўртаси.
Йўл ўртаси намоз учун мақбул жой эмаслигини шарҳ қилиб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак.
5. Ҳаммом.
6. Туя боғланадиган жой.
7. Байтуллоҳул ҳаромнинг усти.
Чунки Каъбаи муаззаманинг устига чиқиб намоз ўқиш ушбу муқаддас жойга нисбатан ҳурматсизликдир. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat