Ассалому алайкум! Қабрдан гиёҳ ўсмаслик нимадан далолат беради? Бувим раҳматли вафот этганларига 5 йил бўлди. Қачон қабрларига борсак бирон гиёҳ униб чиқмаган, улардан кейин ёш жиянимни қўйдик қабрга уни қабридан ўтлар, гиёҳлар ҳаттоки лолаларам чиққан. Шуни сабабини билмоқчи эдик.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Саҳобаларнинг қабрларидан ҳам бирорта гиёҳ ўсмайдиганлари бор. Бу қабр соҳибининг яхши ёки ёмонлигига далолат қилувчи белги эмас. Валлоҳу аълам!