Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Берган саволим тўғрисида

20:57 / 01.11.2021 | Dilshod | 1646

Ассалому алайкум! Устозлар бундан бир неча сизларга шундай савол билан мурожат қилган эдим. " Ассалому алайкум! Мен намозга таҳорат олиб кўпинча масжидда жамоат билан намоз ўқийман. Намозга кирганимда кўпинча ел чиққандай бўлади яъни қандайдир ҳаво (поқ этиб) отилиб чиқади баъзида кичикроқ баъзида каттроқ мен бошида ел чиқмоқда деб намозимни бузиб яна таҳорат олиб келиб ўзим намоз ўқишни бошласам ҳам шу ҳолат яна қандайдир ҳаво чиқиб кетаяпти тушунмай қолдим агар ел чиқмоқчи бўлса қорним билдирадида кейин ел келса ушлаб туришим ҳам мумкин аммо бу ҳавони қорним ҳаммаси жойида бўлганда ҳам чиқиб кетаверади ҳеч ушлаб қолиб бўлмаяпти агар ҳар шундай чиққанда намозни бузиб таҳорат олаверсам ўзимга зулм қилиб қўяман унда ташқари агар бу васваса бўлса васваса кучайиб кейин намоз ўқиб ва таҳорат олиш қийинлашиб кетади. Яна энг қизиқи бу ҳолат фақат намоз ўқиётганда бўлмоқда бошқа вақтда ҳеч бўлмайди бир намозда 2 ёки 3 марта ҳам бўлмоқда. Бундай ҳолатда мен нима қилай? Шайтон шундай ҳаво чиқариб менга намозда васваса қилиш мумкин ёки бу ҳаво ҳақиқий елми? Бу чиқадиган ҳавони ҳид йўқ аммо сезги аъзоларимга билнадида ҳаво чиққанди ҳеч тушунмаяпман нима бўлаётганини?" Шунда сизлардан шундай жавоб олган эдим " Ва алайкум ассалом! Агар сиз тўладан келган одам бўлсангиз бу муаммо семиз одамларда кўп бўлади. Уларнинг орқалари семиз бўлгани учун юрганда ёки бошқа ҳаракатлар қилганида икки думба орасидан ҳам баъзан ҳаво пайдо бўлиб чиқиши кузатилади. У ҳаво аврат тешикдан чиқмайди, икки думбанинг орасидан чиқади. Шундай бўлаётган бўлса, у билан таҳорат кетмайди. Валлоҳу аълам!" аммо мен озғинман массам 45 кг ҳам чиқмаса керак. Ҳозирда ҳам шу тепадаги ҳолатдан қийналмоқдаман. Менда сурункали холестити касаллиги бор қорним кўп дам бўлади жамоат намозлари қорин дам бўлиб ел келса қаттиқ ушлаб тураман агар чиқса таҳорат оламан деб тураман 99% чиқмай ичкарига қайтиб кетади. Аммо уша ел га ухшаган ҳавога фарқи юқ булмоқда намозни бошладим деганимда орқа авратимга ҳаво тўлиб чиқиб етдигай бўлади худди ел чиқиб тухтаб турганга ухшайдида кўпинча сажда қилганимда орқа авратдан ҳаво чиқиб кетади бу ҳолат бир намозда юқ деганда 2 марта бўлади. Аммо мен бу ҳаво аврат тешигидан чиқади деб билмаяпман чунки аврат тешиган чиқиши учун хатто кичик булса ҳам ичкаридан келиб аврат тешигига урилиши керак ва чиқса ҳам билинадида. Ҳар шундай ҳаво чиққанда таҳорат олай десам таҳорат олиб келсам ҳам кўпинча шундай бўлади ёки қорин дам бўлиб ҳақиқий ел келиб қолади. Ҳар сафар шундай ҳаво чиққанда таҳорат олсам бундай ҳаво кўпаймоқда бир сафар таҳорат олаётганда ҳам шундай ҳаво чиқди мен бу васваса ел мас деб этибор бермай дедим аммо қайтадан таҳорат олиш осонку деб таҳоратни бошидан бошласам таҳорат охирларига келганда яна чиқди яна бошидан бошладим яна чиқди кейин этибор бермай намозни ўқидим. Узимни касаллигимда анча даволандим унча фойдаси бўлмади яна пул йиғиб яна даволанмоқчиман аммо докторга бундай ҳолатни айтсам мен эси жойида эмас деса керак ҳам бундай ҳолат васваса билан боғлиқ деб гумон қилаяпман. Шайтон ёки кофир жинлар менга кўп васваса қилади доимо Роббимдан паноҳ сўраб юраман шу шайтон ёки кофир жинлар атайин шундай ҳавони аврат ичидан чиқариши мумкинми бу ҳолат намозлар бўлади атайин қилганга ухшайди худди кутиб турилганга ухшайди. Бундай ҳолатда нима қилсам бўлади жамоат намозлари жуда кўп бўлади доимо қурқиб тураман уша ҳаво ёки ел чиқиб кетмасин деб аммо афсус бари бир чиқади. Ҳақиқий ел билан бу ҳаво қандай ажратсам бўлади одатда мен шундай қиламан шундай ҳаво чиқаса бирданига қорнимга қарайман қорин жойида дам бўлмаган булса намозни бузмайман агар қорним дам бўлиб ел ичкаридан келса аврат тешигида келиб қолди мен ушлаб тураман чиқса янги таҳорат чиқмаса намозни бузмайман шу ҳолатда намоз ўқиб келмоқдаман. Мен уйлантириб қуйган нарса бу чиқадидан ҳаво нима ўзи нимага айнан намоз вақтида чиқади нимага намоз вақтда кўп чиқади шу нарсаларга уйланиб қолмоқдаман семиз бўлмасам. Устозлар менга шу ҳолатимда маслаҳат берингизлар нима қилай? Шу чиқадиган ҳаво нима ўзи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу касаллик бўлса шифокорга мурожаат қилинг, агар васваса бўлса унга парво қилманг. Қанчалик васвасага қулоқ тутсангиз шунчалик ибодатдан қолиб кетаверасиз. Шайтоннинг мақсади ҳам шу. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat