Бисмиллахир Рохманир Рохийм. АЛЛОҲ таолога беҳисоб, чексиз Ҳамду-Санолар бўлсин! АЛЛОҲ таолонинг Ҳабиби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллАЛЛОҲУ алайҳи ва саллам ҳазратларига, Аҳли Оиласига ва Саҳобаларига беҳисоб, чексиз Саловат ва Саломлар бўлсин! АсСаламу алайкум Устоз! Сизга иккита савол билан мурожаат қилмоқчи едим. 1.Интернетда махсус парол билан ёпиб қўйилмаган ва уларни олиш учун пул тўлаш керак бўлмаган китоб, маълумот, расм ва бошқа нарсаларни олиш учун рухсат сўраш керакми ёки рухсат сўрамай олса бўладими? (Масаланинг яна бир томони бу нарсаларни интернетга жойлаган одам уларни олишга қарши емасдирки уларни бемалол олса бўладиган қилиб қўйибди) 2. Агар бу ҳолатда интернетдан китоб, маълумот, расм ва бошқа нарсаларни олиш мумкин бўлмаса бу саволни беришдан олдин интернетдан олган нарсаларимни (китоб, маълумот, расм ва бошқа нарсаларни) ўчириб ташлайинми ёки ўчирмасам ҳам бўладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Умумий рухсат берилган бўлса, сўрашнинг ҳожати йўқ.