Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимоснома

00:00 / 16.01.2011 | eski savollar | 2232
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху!«Зикр аҳлидан сўранг» ойномасининг навбатдаги 104-сонида Сиз мухтарам ва азиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ўқувчилардан келган 1486, 1495 хамда 1497 - саволларга берган жавобларингизни лутфан ушбу восита оркали нусхасини хавола килсангиз, зотан, биз каби муридларингизни юртимиздан йирокдалигимиз бевосита узларимиз топиб, укишимизга мавжуд шароит тускинлик килади...Ислом.Уз сайтида берилган Сиз азизимиз томонидан ёзилган ва чоп этилган китоблар руйхати такдим килинибди, сайт маъмуриятидан Аллох рози булсин, биз муридларингиз илож кадар уша берилган руйхатдаги тартибга биноан китобларингизни мутолаа килишимиз тугри буладими?Ва ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1495- Бизда олимлар йўқ, шунинг учун сиз ёрдам бе-расиз, деган умиддаман. Имомнинг орқасида «Фотиҳа» ўқиладими ёки сукут сақланадими? Сизнинг ҳар қандай фотвоингизни қабул қиламиз.ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Имомнинг орқасида иқтидо қилиб турган на-мозхон «Фотиҳа» сурасини ўқимайди. Валлоҳу аълам.1495- Ассалому алайкум, устоз. Саволим қуйида­гича:Ота-она фарзанд тарбиялаётганда энг би-ринчи бўлиб эъти­бор берадиган нарсаси луқмани тоза ва ҳалол қилиши керак экан. Ҳар бир ожиз банда луқмасини 100 фоиз ҳалолламас экан, бирор-бир ишида камчилик бўлади, деган фикрларни эшитганман. Яъни, Бомдодга ухлаб қолиш, рўзани тутолмаслик, илмни яхши олол-маслик, шунингдек, барча ибодатларда ҳам кам-чилик бўлар экан. Чунки, қалб­нинг пок бўлиши, намозда хушуъ ва тавозеъли бўлиб туришга луқманинг 100 фоиз ҳалол ва тозалиги сабаб экан. Бир уламога, адашмасам, Суфёни Саврий розияллоҳу анҳуга масжиднинг олдинги сафлари-да намоз ўқиш ҳақида савол беришганида, ул зот қуйидагича жавоб берган эканлар: «Луқмангизни тозалаб хоълаган жо­йин­гиздан келиб ўқийверинг». Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васал-лам: «Инсон танасида бир парча гўшт бор, агар у ёмон бўлса, бутун тана ёмон бўлади, агар у яхши бўлса, бутун тана яхши бўлади. Огоҳ бўлингизким, ўша нарса қалбдир», деган-лар. Ушбу ҳадиснинг шарҳига юқорида ёзиб ўтилганлар ҳам кирар экан. Айтинг-чи, устоз, банданинг бирор-бир ибодатидаги ёки қилган амалларидаги хатолари ҳаммаси луқманинг 100 фоиз тоза эмаслигиданми? Шунга ойдин-лик киритиб беришингизни илтимос қиламан. Барча умматнинг қилаётган хайрли мақсадларида Аллоҳ таолонинг Ўзи ёрдамчи бўлсин. Омийн! Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Луқмаси тоза бўлган одамлар ҳам хато қилиши бор. Луқманинг пок бўлиши жуда яхши нарса. Аммо «хатолар фақат луқмага боғлиқ» деган фикр­га бориб қолмаслик керак. Хатолар билим-сизликдан, эҳтиётсизликдан, бепарволикдан ва бошқа сабаб­лардан содир бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам.1497- Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу!Муҳтарам устоз, қадрли ва фазийлатли Шайх ҳазратлари! Сизга айрим саволлар ила мурожаат қилишга ижозат бергайсиз: агар киши бир биродарининг уйида меҳмонда бўлиб, ўша ерда ётиб қолмоқни ихтиёр қилса, шу ва-зиятда кечқурун уйқусида эҳтилом бўлиб қолса, уй эгаси уни намозга уйғотганда, у киши нима қилиши керак. Агар «Ьусл қилиб олишим керак» дейдиган бўлса, бу гапи фитнага сабаб бўлиши мумкин, (яъни, уй эгасининг қалбида шубҳа туғилиши мумкин, мисол учун, у менинг аёлим ёки бошқаси билан алоқада бўлдимикин, деган гумон). Бир биродаримиз: «Шунақа ва-зиятда ғуслнинг 2 та фарзини адо қилиб, на-мозни ўқийверади», деб айтганди, яъни оғзини ғарғара қилиб, бурнига сув олиб, ачишгунча ча­йиб, тоҳаратни олиб, намозга тураверади.Устоз, киши шунақа вазиятларга тушиб қолганда, қандай йўл тутиши лозим? Илти-мос, батафсил тушунтирсангиз, бу кўпчиликка фойдали бўлиши мумкин. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Ҳамма яхши билиши лозим бўлган ҳақийқат шуки, шариат иши барча ишдан юқори туради. Бировникига борганда шариат ҳукми ўзгариб қолмайди. Бор нарсани очиқ айтилади. Қандай қилиб уй эгаси ўз уйида туриб, ўз аёлидан шубҳа қилиши мумкин. Ундан кўра, меҳмон туш кўрибди, деган хаёлга бориши осон эмасми?! Би-родарингиз айтган гап нотўғри. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat