Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иқтидо қилиш

07:40 / 07.05.2019 | Behzod Komilov | 1829
Ассалому алайкум! Мен ўзимдан ёши катта дўстим билан намоз ўқиганимда унга иқтидо қилган ҳолда ўқийман.У мендан анча илмли инсон. Қуръони Каримнинг 1 порасини тугатган, тажвид қироат илмини яхши билади. Лекин бу дўстим қилаётган ишлари гуноҳлигини билсада, баъзи ношаръий ишлар билан шуғулланиб қўяди. Масалан: ҳали уйланиши аниқ бўлмаган қиз билан кечалари ҳар хил мавзуларда суҳбатлашиб чиқади. Баъзи гаплари никоҳланган кишиларнинг гапларидан ҳам ошиб тушади. Тамаки чекиш ҳам биз мусулмонларга тўғри келмайди десам ҳам ҳеч ташлашни хоҳламайди ва шунга ўхшаш баъзи қилмишлари бор. Шу дўстимга иқтидо қилиб намоз ўқисам бўладими? Мен қандай йўл тутишим керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Яхши ва фосиқнинг орқасида иқтидо қилиб ўқийверинг” деганлар. Ёлғиз ўқигандан кўра савоби кўп бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat