Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бомдод ва ҳушимни йўқотишим

00:00 / 21.12.2011 | eski savollar | 2001
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ, Муҳтарам шайх.Аввало қилаётган савобли амалларингиздан Аллоҳ рози бўлсин!Бир танишимизнинг илтимосларига кўра, уларнинг номларидан савол бермоқчи эдик:- Аллоҳ имтиҳон қилиб, бир ҳасталикка чалинган эдим. Инша Аллоҳ, шифо ҳам топарман. Ҳасталигим шуки – ҳар-ҳар замонда тутқаноғим тутиб қолади. Ҳушимни йўқотаман.Намоз ўқишни эса жудаям хоҳлайман. Ўқиб ҳам юраман. Намоз – айниқса уни ўз вақтида адо этиш – нақадар муҳимлигини ҳам маърузалардан эшитиб, билиб юраман.Аммо... Эрталаб, бомдод намозига турсам – тутқаноқ тутадиган бўлиб қолган. Буни кўриб ойимлар: “намоз ўқима” деб туришибди. Бошқа намозларнику ИншаАллоҳ ўз вақтида адо қиларман, лекин бомдодни нима қилсам бўлади? Кейинроқ, кун чиқиб кетса ҳам – қазо қилиб ўқисам бўладими?Бир марта бомдодга туриб, ҳушимни йўқотганимга, ўзим ҳам эрталаб туришга қўрқаман, уйдагилар ҳам туришимга қарши. Ҳар бир ҳушимни йўқотишим – соғлигимга янада зарарли экан. Бу ҳушимни йўқотиш – кейингисига туртки/таянч бўларкан. Яъни, тез-тез такрорланадиган бўлиб қоларкан.Қанча “ҳушимдан кетмай юрсам” – менга шунча “плюс” экан.Сизга саволим: мана шу ҳолатлардан келиб чиқиб, - бомдодни қандай ўқишим ва (шу каби сабаблар туфайли қолиб кетган) бошқа қазо намозларимни қай тарзда адо этишим ҳақида айтиб ўтсангиз.Ҳаққингизга дуодамиз.Жавоб учун олдиндан раҳмат.Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз аввал Бомдодга турсангиз ҳар сафар дард тутадими, йўқми аниқлашингиз керак бўлади. Доим шундай бўлиши аниқ бўлса, қазо қилиб ўқийсиз. Намознинг қазосини ўқиш вақтли намозни ўқиш каби бўлади. Фарз ва Вожиб намозлар қазо қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat